UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  10 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Хитойлик журналист: "Менимча, ўйин дуранг бўлади" Янгиликлар

Хитойлик журналист: "Менимча, ўйин дуранг бўлади"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турини ўтказади.
Вакилларимизнинг бу галги рақиби Хитой терма жамоаси бўлади. Биласиз, ҳар иккала жамоа ҳам дастлабки турда бир хил 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Энди эса жамоалар ўзаро учрашувда ўз кучларини синаб кўришади.

Кеча миллий терма жамоамиз "Брисбен Страйкерс" ҳаваскорлар жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадионда машғулот ўтказди. Машғулотни кузатиш учун уч нафар хитойлик журналист келгани ҳақида ёзиб ўтгандик. Улардан бири Пей Ли "sohu.com" деган сайтда ишлар экан. Машғулот пайтида бироз суҳбатлашдик ва фурсатдан фойдаланиб эртанги баҳс ҳақида унинг фикрлари билан қизиқдим.

"Биринчи ўйинда жамоамиз Саудия Арабистонидан кучли ўйнагани йўқ, шунчаки омад биз томонда бўлди. Дарвозабон битта пенальтини қайтарди, кейин ўйин охирларида гол уриб уч очкони қўлга киритдик. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўйинини бошқа шаҳарда ўтказгани учун кўра олмадим. Шу боис нима дейишга ҳам ҳайронман. Футболчилардан фақат Анзур Исмоиловни кўпроқ эшитганман, холос. Чунки у бизнинг чемпионатда ўйнайди".

"Ўзбекистон билан ўйинга хитойлик журналист ва мухлислар кўп келадими?" - дея сўрадим ҳамкасбдан.

"Менимча, бизлар сон жиҳатдан кўпчилик бўламиз. Австралияда жуда кўп хитойликлар яшайди. Саудия Арабистони билан кечган баҳсда беш минг атрофида хитойлик мухлис кирди. Қолаверса, биздан 150 нафарга яқин ОАВ ходимлари бу ерга келишган. Шундай экан, одам кўп бўлишига шубҳа қилмайман", - дейди Пей Ли.

Хайрулла Холиқов
Брисбен
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика