Хитой - Ўзбекистон. Терма жамоамиз 17:10да йўлга чиқади

Narzulla Saydullayev
14 янв 2015, 11:18
Осиё Кубоги-2015 иккинчи тури доирасидаги Хитой - Ўзбекистон учрашуви маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади (Тошкентда 14:00).
ЎФФ матбуот хизмати вакили Бахтиёр Маметовнинг сайтимизга хабар қилишича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17:10да (Тошкентда 12:10) "Брисбен" стадионига қараб йўлга чиқади. "Sofitel" меҳмонхонасидан стадионгача автобусда 15 дақиқалик йўл.

Маметовнинг айтишича терма жамоадаги муҳит доимгидек аъло даражада. Футболчиларнинг барчаси Хитой билан ўйинга тайёр, жароҳат олганлар йўқ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia