Херард Пике: "Ҳозир "Барселона" даври"

Narzulla Saydullayev
2 янв 2014, 21:10
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Херард Пикенинг таъкидлашича, каталонияликларнинг азалий рақиби "Реал" анчадан бери жиддий совринларни қўлга кирита олмаётганидан асабий ҳолда.
"Шундай туюляптики, гўё "Реал" ўз рақиби бўлмиш "Барселона" кетма-кет равишда совринларни қўлга киритаётгани асабийлаштираётнадек. Улар буни жуда қийин қабул қилишяпти. Ахир футболда қайсилир даврда бирор клуб ҳукмронлик қилади. Шунчаки, ҳозир футболда "Барселона" даври", деди Пике.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net