

"Салоҳ ва Суарес фантастик футболчилар ва уларни солиштириш мумкин эмас. Улар турлича. Суарес ва Салоҳ кўп гол уришади ва тўпсиз яхши ишлашади. Луис "Барселона"га ўтди ва у ерда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. У фантастик футболчи. Бироқ Мо (Салоҳ) жорий мавсум ҳаммани ҳайратга солмоқда. У бу ишни ҳар ҳафта амалга оширяпти.
Уларни ўзига бўлган ишончи бирлаштиради. Майдонга чиққанингда атрофингдагиларда гол уриш учун вазият бўлишини биласан. Шу сабабли вазифа - яхши ҳимояланиш, чунки ҳужум ҳақида ҳавотир олмасанг ҳам бўлади" - дейди Хендерсон.



