
Бироқ Германия терма жамоаси ўйинчиси бу каби юқори даражадаги рақобатга ижобий назар билан қараяпти.
“Биз учун юқори даражаги рақобатга эга бўлган жамоа шакллантириш муҳим. Чунки клубдаги рақобат жамоанинг кучайишига олиб келади ва ҳар бир футболчи яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. “Реал”да юқори ўйин сифатига эга бўлган профессиональ футболчилар йиғилган ва биз бундан мамнунмиз”, - дейди Хедира.