UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Агар ПСЖ Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқса Эмери шартномаси узайтирилади  3 17:59"Барселона" ҳужумчиси муваффақиятли операция қилинди  12 17:54Зидан - Неймар ва Кавани жанжали ҳақида: "Реал"да стандартларни ким ижро этишини билишади"  13 17:52А Серия. Турнинг марказий учрашуви яна Римда бўлади  5 17:27Аргентинада майдонга тушган итдан интервью олишга уринишди (видео)  14 17:17"Golden Boy"га даъвогар 25 футболчи номи эълон қилинди  25 17:10Луис Суарес бугун ЛаЛигадаги 100-учрашувини ўтказиши мумкин  13 17:04Феррара жангчилари: А Серияси янги мавсуми бизни ҳайратга солмоқда  5 16:31Бундеслига: Гельзеркирхенда италиялик мутахассислар тўқнашуви ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 16:22"Барселона" - "Эйбар". Тахминий таркиблар  0 16:17Саидов ва Музаффаров ёш футболчиларга мастер-класс ўтказишди  13 16:05"Барселона" сўнгги уч мавсум 5-турда ғалаба қозона олмаган  27 15:48Эркин фикр. Катталар эплолмаётган бир пайтда кичик мундиаллар ҳам керак  80 15:45Оёғини синдириб олган Нойер қачон сафга қайтади?  12 15:39Жароҳат олган "Арсенал" ҳужумчиси қанча муддат майдонга туша олмайди?  2

14 сен 15:47
Янгиликлар

Хайрулла Холиқов кичик мундиалларни талаб қилди. Менда эътироз бор

Хуллас, ҳаммасига қитмирлигим сабаб (: ...аммо яхшиликка.

Бугун ҳамкасбим Хайрулла Холиқовнинг “Муносабат. ЎФФнинг янги президенти нималарга эътибор қаратиши керак”, деган мақоласи чиқди. Яхши ёзилган, ундаги барча фикрларга қўшилдим. Биттасидан ташқари.

Қўшилмаган жойимдан парча келтираман: “Янги раҳбар олдида аввало республикамиз бўйлаб болалар ва ўсмирлар футболини кўтариш, аёллар футболига эътибор бериш, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг мунтазам жаҳон чемпионатларида иштирокини таъминлаш, ҳали бажарилмаган вазифа — Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон Чемпионатига чиқиш каби вазифаларни ҳал этиш туради”.

Футбол журналистикасида фаолият кўрсатишни бошлаганимдан буён ўз принципларимга кўра иш тутаман. Бунда болалар футболидан натижа талаб қилиш деган тушунчанинг ўзи йўқ. Истардимки, мамлакат футболининг кейинига шундай принцип бегона бўлмайди.

Балки Холиқовнинг ўзлари ҳам болалар футболидаги натижаларга қарши бўлсалар ажаб эмас. Шундай бўлса, ўсмирлар ва ёшлар термаларининг тинимсиз кичик мундиалларда ўйнашини талаб қилишлари тушунарсиз. Шу ерда эслатиб ўтиш керак, ўсмирлар футболи болалар футболининг интихоси, ёшлар футболи эса катта футболнинг ибтидосидир. Биз ортда қолган йиллар давомида мана шу икки фронт ишини нотўғри йўлга қўйдик.

Ўйлайсизки, сўнгги 2—3 йилда ёшлар ва ўсмирлар ЖЧга чиқа олмагани ЎФФ ёмон ишлаганидан дарак берадими? ЎФФ яхши ишламади деган фикрни илгари сурганим ҳолда айтаманки, унинг ёмон ишлаганини бу мезон билан ўлчамайман. Чунки бу юқорида айтганим принципга қарши боришим демакдир. Ўз вақтида ўсмирлар ва ёшларимиз кетма-кет мундиалларга борган вақтлар ҳам бўлди. Фақат сизга савол: бундан бир иш чиқдими?

Мексика қаҳрамонларини елкага олдик, кейингиларини бошга чиқардик. Аммо улар орасидан ақалли Россия Премьер-Лигасига тортадиган футболчи чиққани йўқ. Мамлакатнинг бугунги кундаги энг яхши футболчиси Одил Аҳмедов эса кичик мундиалда ўйнамаган. Шугина мисолнинг ўзи етарли эмасми?

Эски раҳбарият ўсмирлар ва ёшлар мураббийларидан натижа талаб қилгани учун ҳам ёшини кичиклаштирган футболчилар кўпайиб, футбол таг-томиридан узила бошлади. Убайдуллаев билан Мисрга борган Иван Нагаев ҳозир қаерда-ю, у билан тенгдош бўлган Старриж қаерда? Ахир биз ЖЧда инглизлар билан дуранг ўйнамаганмидик? Гейнрих, Зейтуллаев кабилар Иньеста, Маскераноларга қарши ўйнаган, аммо фарқи бор уларнинг, тўғрими? Мусаев йигитлари ЖЧда чорак финалга чиққандир. Лекин нима фойда борки, агар Франция, Уругвай каби термалар индамай 4 талаб гол уриб ташласа? Барибир фарқимиз яққол кўриниб турибди-ку.  

Нима демоқчиман. Бу каби натижалар миллий терма учун сариқ  чақалик аҳамиятга эга эмаслигини биз ортда қолган 8 йилда кўриб бўлдик. Марат Кабаевнинг 1991 йилда туғилган футболчилари ЖЧда ўйнамаса ҳам, тайинли футболчилар сонида уларнинг кўрсаткичлари Мисрда ўйнаган 89 ларникидан яхшироқ. Ўзимизча ёшлар футболида шерга ўхшаб қичқириб, катта футболда мушукча бўлганимиздан кўра, келинг, кичик мундиалларни планка деб олмайлик. Майли, Нуралиевнинг ҳозирги ўсмирлари бормасин ЖЧга, аммо таркибидан камида 6-7 нафар савияли йигитлар чиқсинки, биз катта футболда Эрон ёки Жанубий Корея олдида қалтираб турмайлик. Ёки ўша вариант — ЖЧда чорак финалгача борайлик-да, 6—7 йилдан кейин шу футболчиларни Олий Лигадан ҳам топа олмай юрайлик.

Муаллиф: Diyor Imomxo‘jayev
Рейтинг: +60   

Фикрлар

+22   
14 сен 15:54:21
SARVARBOSS 545
ДИЁРДАН "УДАР" ОТВЕТЬ БУПДИ.ХАКИКИЙ МУЖИК ДИЁР ВА Х.ХАМИДОВ. ДАВОМ ЭТИЛАР..БИЗ СИЗЛАР БИЛАН..
+15   
14 сен 16:03:49
Penalti
Хурматли Диержон дустим, Биз купрок Сизнинг твга кайтишингизни истаймиз, эсимизда кучли бешлик хакида яхши курсатувда муалиф эдингиз, Сизни хакикатга якин езадиган маколаларингизни севиб укимиз, Шахсан мен Сизни Янги УФФ Президантидан келажагимиз хакида интервю олишингизни истардим, чунки Сиз мухлисларимизни юрак тубидаги кийнаб келаетган саволларини топиб бера оласиз, Сиз мухлисларимиз каби хаккикатни талаб кила оладиган Журналистлардансиз. Сиздан янги мехр тула езилган маколаларни кутиб коламиз, келгуси ишларингизга омад тилайман укажоним!
+10   
14 сен 16:36:42
Diyor Imamkhodjaev
Mirzabek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Diyor maqolayizzi saviyasi yaxshi. Baribir tanganing ikkinchi tomoni bor (sizzi tabirizda). Kotta muniallardan quruq qolyapmiz. Yoshlardan natija talap qilsakta,qilmasakta o'sha Kores va Forislarni "chappak chalib" mundialga kuzatiyabmiz. Endi aytingchi o'sha kottalar bizni xursand qilolmay turgan bir paytta,hech bo'lmasa shu yoshlarimozdan (vaqtinchalik bo'sayam) faxirlanib bizham bayroqlarimizni yoqorilarda ko'rib faxirlanib yurardikmi?
Байроқни юқорида кўролмаймиз ака. Айтдим-ку мақолада, Франция Погбаси билан, Уругвай яна кимлар биландир келиб 4 талаб ураверади. Бизнинг бу қарашимиз мураббийларга ёки шерикларига қўл келиб, футболчилар ёшини уриш, таниш-билишчилик қилиш урф олиши мумкин. Агар уларнинг ишини борган босқичи билан эмас, етказиб берган савияли футболчилари сони билан ўлчасак, улар бошқача ишлай бошлайди фикримча
+9   
14 сен 17:36:42
Barsa_Milan_UZB
Вууух! Мақоланинг охири ёмон чиқибди, "Ўзимизча ёшлар футболида шерга ўхшаб қичқириб, катта футболда мушукча бўлганимиздан кўра, келинг, кичик мундиалларни планка деб олмайлик. Майли, Нуралиевнинг ҳозирги ўсмирлари бормасин ЖЧга, аммо таркибидан камида 6-7 нафар савияли йигитлар чиқсинки, биз катта футболда Эрон ёки Жанубий Корея олдида қалтираб турмайлик".
Респект Диёр Имомхўжаев!
+8   
14 сен 18:11:19
Barcamania_2016
Диёр Имомхўжаевга раҳмат!
Юрагида ўти бор, янгиликни хуш кўрадиган, интилувчан, ёш, ҳақиқатни кўра оладиган мард журналист.
(Бу пахта қўйиш эмас. Мен сизни қолаверса, мақолаларингизни чин маънодаги мухлисиман).
Айниса «Соккер Клуб» кўрсатувингизни яхшигина қизиқиш билан кўрардим. Нафақат мен балки, бутун халқ яхши кўрарди.
Ғанишер Шоғуломов ва Аҳрол Иноятовдан олган супер интервьюларингиз ҳалигача ёдимда. Афсус, шуниям кўп кўришди кимлардир. Зафар акани «Футбол шарҳи»ни ҳам жуда соғиндик очиғи.
Майли, ишларингизга омад, чарчаманг!
+7   
14 сен 16:43:00
Joju7
Diyor Imamkhodjaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Байроқни юқорида кўролмаймиз ака. Айтдим-ку мақолада, Франция Погбаси билан, Уругвай яна кимлар биландир келиб 4 талаб ураверади. Бизнинг бу қарашимиз мураббийларга ёки шерикларига қўл келиб, футболчилар ёшини уриш, таниш-билишчилик қилиш урф олиши мумкин. Агар уларнинг ишини борган босқичи билан эмас, етказиб берган савияли футболчилари сони билан ўлчасак, улар бошқача ишлай бошлайди фикримча
Диёр Имомхужаев омад ишларизга. Сиз ва Хушнуд Худойбердиевни маколаларизни севиб укийман. Сизларни шундай хакикатпарвар килиб тарбиялаган ота-онангиз ва устозларизга рахмат
+7   
14 сен 16:10:07
ROMARYO
Jamik 87@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hurmatli Yangi prezident Umid aka iltimos har bir proektni yetti ulchap bir kesing yetar shuncha alamli mag'lubiyat -u duranglar biz ham xech bulmaganda qurqmasdan fudbol tomosha qilaylik qachon MTJ uynasa ikkinchi tayemni mix ustida utirib tomasha qilish jonga tegdi . Biz fudbolni qurqmasdan tomosha qilishni istaymiz.
яшанг биз куркмай футбол томоша килган давримиз АБРАМАВни даврига тугри келади. Япония билан уйнаса хам маза килиб футбол курардик. Абрамов кайтсин чет эллик мутахасисга курбимиз етмаса
+7   
14 сен 15:59:59
Hayot
Birinchi marta Diyorni maqolasini o'qimadim.Sababi Xoliqovni maqolasini ham o'qishga to'g'ri kelib qoladi.Xoliqovni maqolalarini o'zi umaman o'qimayman.Labanovdan keyin...
+6   
14 сен 18:54:43
arslonbek
Узбекистон-Алпомишлар юрти фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Диер Имомхужаевга айтар сузим бор! Хафа булмангу сиз шархловчи эмассиз, сиз танкидчисиз холос! УзРепортда футбол шархласангиз бир томонлама шарх булади агар Барселона уйнаса. Даврон Файзиевга гап йук, хеч качон сездирмайди кайси жамоа мухлиси эканлигини. Лекин гап бу ерда эмас, Сиз бир иккита лаганбардор ва дуппи тор келса кочиб коладиган фанатларингизга кувониб танкидни жуда оширворманг, танкид килиш учун асос керак, шунака пайтларда асоссиз гапларни езвориб кейин жавоб бера олмасдан колишингиз мумкин. Танкид килиш учун аввал уйлаб куринг, мен нима килдим Ватаним футболи ривожи учун? Бир иккита танкидий макола ездимми, нари борса ТВда футбол шархладимми деб. Танкид килиш хукукига эга булишга хакли инсон бу Нодирхужа Юлдашев, болалар футболи ривожида бир катор лойихаларни амалга оширяпти. Сизчи? Танкид килаяпсиз, кимларгадир екаяпсиз, лекин уша фанатларингиз хаммаси замонавий тил билан айтганда "бот" холос, зарур вактида хеч ким булиб чикмайди! Сиз езишда давом этинг статистикалар такдим килинг мухлисларга, лекин футбол шархлашни эплолмаятгандек куринаяпсиз мени назаримда.
DO`STIM KIMIZ BILMADIMU LEKIN O`ZIZ NIMA QILIB QO`YGANSIZ FUDBOL UCHUN KERAK BO`LSA DIYORDAN KATTALARI HAM HECH NARSA QIMAGANU BU BOLANI QO`LIDA BO`SA KO`RARDIZ NIMA QILISHINI UNDAN KEYIN PRESS KLUBDA FAQAT WU DIYORJON BN BITTA JURNALIST OCHIQCHASIGA GAPIRIB SAVOL BERDIYU QO`RQMASDAN SIZ WUNAQA XALQNI NOMIDAN GAPIRA OLASMI JURNALISTNI VAZIFASINI BILASMI O`ZI E KIMAN O`ZI TFU
+4   
14 сен 18:55:50
arslonbek
arslonbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
DO`STIM KIMIZ BILMADIMU LEKIN O`ZIZ NIMA QILIB QO`YGANSIZ FUDBOL UCHUN KERAK BO`LSA DIYORDAN KATTALARI HAM HECH NARSA QIMAGANU BU BOLANI QO`LIDA BO`SA KO`RARDIZ NIMA QILISHINI UNDAN KEYIN PRESS KLUBDA FAQAT WU DIYORJON BN BITTA JURNALIST OCHIQCHASIGA GAPIRIB SAVOL BERDIYU QO`RQMASDAN SIZ WUNAQA XALQNI NOMIDAN GAPIRA OLASMI JURNALISTNI VAZIFASINI BILASMI O`ZI E KIMAN O`ZI TFU
KO`P IMLOVIY HATOLAR BOLBDI UZR LEKIN OXRDAGISI KIMSAN EDI
+4   
14 сен 16:01:31
Бахрам
Хоразмга качон футбол кайтади экан????????????????????????
+4   
14 сен 15:53:01
BluWolf
иккита чала мутахассис бир биринга хат езаверинглар онлайн
+3   
14 сен 17:03:21
Ruhiddin
Ешларни футболини куйиб тур. Хаммасидан кизикрокги АЕЛЛАР футболи, нах... керак!?... аеллар ахахахахааа хуп майли. УФФ ЭРКАКлар футболни уддалаб олсин. Хамидовни нутки эхшидир лекин халк дардини эплаб езолмайди... Журналистлар хам МТЖ.ГА УХШАЙДИ. Диер "ОДИЛ'' булса Хамидов "СЕРГЕЕВ"...
+3   
14 сен 16:44:52
Sumalak
Диёржон, манимча биз 2012 олимпиадага ва 2014, 2018 жахон чемпионатга хам чиқардик. Шу болалар футболидаги камчиликларимиз, бойларни болаларидан ўсган футболчилар билан хам мундиалга чиққан бўлардик. Хозир асосий муаммо бу келишилган ўйинлар яъни ўйин савдосидир. Болалар футболини қанча кўтармайлик, ички чемпионат кучайса хам коррупция келишилган ўйинлар йўқолмас экан, хамма харакат ва харажат бекор кетаверади. Баъзи давлатларда иқтидорларни қидириб юришади. Бизда эса иқтидорли бой болалар қидирилади.
+3   
14 сен 16:26:34
Булунгурдан Барсачи
Диёр ака журналистларнинг Мессиси Узбекистонда,Хайрулла Холиков журналистларниг Лабанови
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 21-турдан ўрин олган олтита ўйин ўтказилди.  230
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  141
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг