Хави: "Тер Штеген айни дамда дунёнинг энг яхши дарвозабони"
25 апр 2023 22:13
Янгиликлар
Хави: "Тер Штеген айни дамда дунёнинг энг яхши дарвозабони"
"Барселона" бош мураббийи Хави жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни мақтади.
30 ёшли посбон ушбу мавсум ЛаЛиганинг 30 ўйинида майдонга тушиб, 24 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. У ушбу ўйинлар давомида фақатгина 9 марта гол ўтказиб юборди.
"Тер Штегенни яхши биламан, чунки у билан бирга ўйнаганман. У услубчан инсон. Айни дамда у дунёнинг энг зўр дарвозабони. Тер Штеген ўз услуби билан жамоа ўйинини янада кучлироқ қилмоқда", - деди "Барселона" устози.
Германиялик кипер 2015 йилдан буён "Барселона" таркибида ўйнамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар