Хави: "Реал" - ПСЖ учрашуви натижаси адолатсиз"
18 фев 2018 12:34
Янгиликлар
Хави: "Реал" - ПСЖ учрашуви натижаси адолатсиз"
"Ал-Садд" ярим ҳимоячиси Хавининг фикрича, ПСЖ "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувида (1:3) ғалаба қозониш учун барча имкониятларга эга эди.
38 ёшли испанияликнинг фикрича, Франция клуби рақиб билан "ўйнашган".
"ПСЖ "Реал" билан "ўйнашди". Мадридликлар мағлубиятга яқин эди, аммо ўйинга қайтишди ва 2та гол уришди. "Реал"га қарши баҳсда вазиятларни кўкка совурмаслик керак, акс холда у жазолайди. Қарши ҳужум ёки бурчак зарбасининг ўзи етарли. Аммо 3:1? Буни қандай уддалашди? Натижа адолатсиз. ПСЖ ғалаба қозониши ёки дуранг ўйнаши керак эди.
Тушунарсиз, бироқ факт: "Реал" ёмон ўйнаса ҳам ғалаба қозонишни билади. Уларга фарқи йўқ, устунлик қилишадими ёки аксими. "Реал"нинг фалсафаси - ғалаба қозониш. ПСЖ ўйинни назорат қилишга уринди, бироқ имкониятлардан унумли фойдаланмаса, бу фойдасиз" - дейди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар