

Томонларнинг дастлабки ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
"Ҳисоб 2:1, 3:1 ёки 4:1 бўлишидан қатъи назар "Барселона" ўйинни назорат қилишга интилади.
"Наполи" бизга босим уюштиради ва ҳаракатчан ўйин бўлади. Қўрқмасдан ҳаракат қилиб, вазиятлар яратишимиз керак.
Осон бўлмайди. Кўп нарса тўпни назорат қилишга боғлиқ. "Наполи" - ЕЧЛ даражасидаги жамоа. "Барселона" эса бундай жамоалар билан рақобатлаша олади", - деди Хави.



