Хави "Бавария"га қарши ўйин ҳақида: "Барселона" анча қўшган"

Mirjalol Normatov
13 сен 2022, 00:19
"Барселона" устози Хави ЕЧЛда "Бавария"га қарши ўйиндан олдин фикрларини билдирди.

"Қаддимизни тик тута оламиз. Ҳа ўтган мавсумда омадсиз давримиз бўлди. Бироқ ўшанда ҳам камтарликни сақлаб қолишга интилдик. Эртанги ўйинда бор кучимизни майдонга ташлаб чиқиб кета олсак, бундан хурсанд бўламан. Ўтган мавсумда бу стадионда омадсиз ўйинлар ҳам бўлди.

Бироқ бўлажак ўйинда характерни кўрсатиш керак. Бизни жуда катта қийинчилик кутиб турибди. Ўтган мавсумдагига қараганда биз характер ва ўйин бобида анчагина қўшдик, ривожлана олдик. Шак-шубхасиз барча кўнгилсиз натижаларни яхшилаймиз", - деди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›