

"Вазиятга реал қараш керак, айни дамда биз янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаймиз. Албатта, Гавининг жароҳатидан кейин ярим ҳимояга кимнидир олсак, ёмон бўлмасди.
Бунинг иложи борми, йўқми қараб чиқамиз. Балки, буни ҳозироқ амалга оширармиз. Балки бу трансфер ойнасида бунинг иложи бўлмас", - деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" яқиндагина Витор Роке билан шартнома имзолади.



