UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Хави: "Барселона" кам ўйин амалиёти берилаётганларни майдонга тушириши керак бўлиб қолди" Янгиликлар

Хави: "Барселона" кам ўйин амалиёти берилаётганларни майдонга тушириши керак бўлиб қолди"

"Барселона" бош мураббийи Хави гарчи жамоада жароҳатлар кўп бўлса-да, "Эльче" мағлуб этилганидан мамнун бўлди.

ЛаЛиганинг 27-тури доирасидаги учрашувда каталонияликлардан Усмон Дембеле, Педри, Андреас Кристенсен, Френки де Йонг каби футболчилар қатнашгани йўқ.

"Хурсандман. Бугунги ўйинга таркибни тузар эканман, кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларни майдонга туширишга мажбур бўлдим. Улар юқори даражадаги ўйинни намойиш қилиб беришди. Мана бу ҳақиқий жамоа.

Яна бир қадамни ташладик ва жуда керакли ғалабага эришдик. Жамоанинг ўйинидан мамнунман.

Тўғрисини айтсам, Эрик Гарсияни марказда ўйнатиш ғояси Йорди Кройффдан чиқди. У буни ўтган йилдан буён менга гапириб келаётганди. Буни мураббийлар штаби билан биргаликда ўйладик ва сўнгги ойлар давомида уни машғулотларда таянч футболчиси сифатида ўйнатдик. У бугун яхши ўйин намойиш қилди. Менимча ундан яхши таянч ярим ҳимоячиси чиқади.

Фати бугун идеал ўйнади, гол эса доимо ишонч баҳш қилади. Ансу ўйин сўнгида чарчаб қолди, чунки у катта меҳнат қилди. У менга жуда муҳим. Гол - унинг меҳнати самараси бўлди. Шунингдек, Ферран Торрес учун ҳам хурсандман. У ҳам голга лойиқ меҳнат қилди", - деди "Барселона" устози.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика