UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  0 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  4 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  2 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2 19:56"Брюгге" клуби президенти: "Биргина "Барселона" футболчисининг нархи бутун жамоамизники билан тенг"  5 19:35Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон Озарбайжонга нақд 13 та гол урди!   6 19:17Суперлиганинг 27-тур учрашувларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 18:59Расман: Де Росси А Серия клубида иш бошлади  2 18:32Суарес дисквалификация қилинди  7 18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  6 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  4 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0

Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди" Янгиликлар

Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ал Садд" устози Хави қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Мен жуда хафаман. "Ал-Садд"да кўп вазиятлар бўлди ва бу кейинги босқичга ўтиш учун етарли эди. Ўйин тенг кечди, тўпга эгалик қилиш, зарбалар бериш, вазиятлар яратиш... Мен йигитларга битта хато қилсак ҳам бу бизга қимматга тушишини айтгандим. Биз айнан ўша битта хатога йўл қўйдик ва рақибга ютқаздик.

Бизда кайфият яхши эди, ўйинни ҳам назорат қилдик. Бу футбол. Афсусдаман. Бугун ҳалабага лойиқ ўйин кўрсатган бўлсак-да, мағлубиятга учрадик, баъзида футболда шу каби адолатсизликлар ҳам учраб туради.

Ўйлашимча, бизда ВАР йўқлиги ачинарли ва афсуслунарли. ВАР йўқлиги бугунги кундаги долзарб масала. Ҳакамлар ҳақида гапирманг, чунки улар хато қилишади. Хатолар кўп учрайди, аммо ВАР буни тузатган бўларди. Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди. Осиёнинг энг яхши турнири учун яхши шароитлар керак, аммо бугун бизда бу йўқ эди.


- Сизнингча, "Ал Саад" бугун рақибдан яхшироқ ўйнадими?

- "Ал Садд" бугун зўр эмасди (якуний натижа назарда тутиляпти). Кичик деталларда адашдик. Ўйинни назорат қилдик, имкониятлар яратдик. Кўплаб бурчак тўпларига эга бўлдик, зарбалар йўлладик. Менимча, биз яхшироқ эдик. Футбол ўзи шунақа. Биз буни тўғри қабул қилишимиз керак. Давом этишимиз, ўз тажрибамизни оширишимиз, янада кучлироқ бўлишимиз ва қайта уриниб кўришимиз лозим.


- Ўйин сўнгида "Персеполис" кучлироқдек кўринди, бунга жисмоний тайёргарлик сабаб бўлдими?

- Менимча, бу асосий сабаб эмас. Улар ҳам чарчашган эди. Рақобат қийин, ҳар 3 кунда ўйнаш жуда қийин. Бу жуда мураккаб тақвим. "Персеполис" ҳам жуда чарчади, лекин улар ҳам шундай тақвим асосида ўйнадилар. Биргина вазият ва улар бундан фойдаланиб қолишди. Бу футбол. Биз кучлироқ эдик, лекин...


- Пенальти билан боғлиқ вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Сиз нима дейсиз? Сизнинг фикрингиз қандай? Жавоб беринг...  Ҳа, адолатсиз муносабатда бўлишди: ҳамма кўриши мумкин бўлган вазият эди. Нима дейиш мумкин, бу адолатсизлик. Асосий сабаб шундаки, бизда ВАР йўқ, лекин буни ҳамма кўриб турибди. Ҳеч нарса қўшимча қила олмайман. Бу ҳақиқат ва биз ҳақиқатни айтиш учун шу ердамиз.


- Сиз 2017 йилдан буён "Ал Садд"дасиз, аввал футболчи сифатида, энди эса мураббий. Сизнинг қўл остингизда Касорла каби юлдузлар ва Қатар терма жамоаси аъзолари бор. Нега мақсадларга эриша олмаяпсиз?

- Менимча, бизга кўпроқ омад керак. Бугун бизга омад кулиб боқмади. Ўша йилларда биз кўпроқ ғолиблик менталитети ва эътиборга муҳтож эдик. Ушбу қадриятлар плей-оффда жуда муҳим. Бизга кўпроқ эътибор, ритм, интенсивлик керак. Биз олдинга интилишда давом этишимиз лозим.

Энди лига, Амир кубоги ва кейинги мусобақаларда ғолиб чиқишга ҳарақакат қиламиз. Мухлислар ва клубнинг ҳафсаласини пир қилдик. Бу спорт. Биз, албатта, қайтишимиз ва ютишимиз шарт. Бу мухлисларнинг ишончини тиклаш ва оқлаш чорасидир.  

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика