Хамес Родригес: "Ғалабамиз ҳаққоний бўлди"

Aziz Tukhtamuradov
25 янв 2015, 12:43
"Реал" футболчиси Хамес Родригес "Кордоба"га қарши ўйиндаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди деб ҳисоблайди.
"Рақиб ҳимояга ётиб олиб, ҳужум қилишга имкон бермаётган вақтда ғалаба қозониш қийин бўлади.

Биз доимо ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ушбу ғалабани ҳам ҳаққоний натижа деб ҳисоблайман.

Роналдунинг қизил карточкаси? У вазиятда мен майдонда эмас эдим. Нима бўлганини кўрмадим", - дейди колумбиялик футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru