

"Фожеа ясаш керак эмас. Бу биз учун ёмон кун бўлди. Аммо, бундай ўйинлардаги қимматли тажрибалардан фойдаланиб қолиш керак", - дейди Родригес.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби Парижда ПСЖга 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Хамес фаолияти давомида "Реал"дан ташқари "Энвигадо", "Банфилд", "Порту", "Монако" ва "Бавария" клубларида ўйнаган.
Футболчи 2011 йилдан буён Колумбия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



