UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Халқаро Чемпионлар кубоги. “Реал” ортиқча қийинчиликсиз “Ювентус”ни мағлуб этди Янгиликлар

Халқаро Чемпионлар кубоги. “Реал” ортиқча қийинчиликсиз “Ювентус”ни мағлуб этди

Теглар :  АҚШРеалЮвентус
Мадриднинг “Реал” клуби Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида Туриннинг “Ювентус” жамоасини ишончли ҳисоб билан мағлубиятга учратди.

АҚШнинг Мэриленд штати Лэндовер шаҳридаги “Федэкс Филд” стадионида ўтган учрашувда “Қироллик клуби” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ҳисоб 12-дақиқада “Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахаль томонидан очилди. Карвахаль кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Шундан сўнг Гарет Бэйл мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио дублга эришди. Захирадан майдонга тушган украиналик дарвозабон Андрей Лунин “Реал” клуби либосида иккинчи ўйинда ҳам нолга ўйнади

Криштиану Роналду бу учрашувда “Ювентус” сафида майдонга тушмади. Энди “қаймоқранглилар” Чемпионлар кубоги доирасидаги навбатдаги учрашувни “Рома”га қарши ўтказишади. Ўйин 8 август куни бўлиб ўтади.


Реал Мадрид Испания – Ювентус Италия 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 12, автогол Карвахаль, 1:1 – 39 Бэйл, 2:1 – 47 Асенсио, 3:1 – 56 Асенсио.

Реал Мадрид – Навас (Лунин, 64), Начо (Эдегор, 77), Регилон, Карвахаль (Одриосола, 46), Хавьер Санчес (Леон, 78), Иско (Асенсио, 46), Вальверде, Себальос (Майораль, 64), Кроос (Льоренте, 46), Бэйл (Васкес, 46), Бензема (Винисиус Жуниор, 46).

Ювентус –Шченсни (Перин, 63), Кьеллини (Бардзальи, 72), Бенатия (Ругани, 63), Де Шильо, Алекс Сандро, Маркизио, Пьянич (Фернандес, 71), Бернардески, Хедира (Фажоли, 46), Жоау Канселу, Фавилли (Матеус Перейра, 63).

Огоҳлантиришлар: Бенатия (6), Алекс Сандро (33), Регилон (81).

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика