Халлиш: “Жазоирнинг яна икки учрашуви бор, биз енгилмаслигимиз керак”
20 июн 2014 16:12
Янгиликлар
Халлиш: “Жазоирнинг яна икки учрашуви бор, биз енгилмаслигимиз керак”
Жазоир терма жамоаси ҳимоячиси Рафик Халлиш биринчи турда Белгиядан учралган мағлубиятдан сўнг, яқинлашиб келаётган Жанубий Корея билан баҳсда ғалабага эришмоқчи.
“Белгиядан учралган мағлубият ўтмишга айланди. Биз кореяликларга қарши тайёрланишимиз керак ва ғалаба бизга гуруҳдан чиқиш учун имконият яратади. Белгияликларга қарши учрашувда юзага келган қийинчиликларни ҳеч ким унутгани йўқ, аммо биз келажак учун режа тузишимиз керак.
Жанубий Корея тезкор ҳужум ва ўйинни яхши ташкил қила оладиган жамоа, биз рақибимизни видеотасвирлар орқали ўрганишга ҳаракат қилдик. Жазоирнинг яна икки учрашуви бор. Жамоамиз албатта енгилмаслиги керак” – дейди ҳимоячи.

Фикрлар