UZ

Сўнгги янгиликлар

07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  105 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12

Халк қайтди, "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди Янгиликлар

Халк қайтди, "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди

Бугун Хитой Супер лигасида 17-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" клуби бу турда "Яньбянь" меҳмони бўлди. Бироз аввал ниҳоясига етган баҳсда шанхайликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккита ўйинлик дисквалификацияни ўтаб бўлган Халк қайтишини гол билан нишонлади. Одил Аҳмедов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Бу ғалабадан кейин жамоа турнир жадвалида биринчи поғонага кўтарилиб олди. Иккинчи ўринда бораётган "Гуанчжоу Эвергранд" 2 очко кам жамғарган ва битта ўйин захирасида бор. Агар бугун "Гуанчжоу" 4-ўринда бораётган "Шандонг Луненг" билан ўйинда очко йўқотса, у ҳолда Аҳмедов ва жамоаси пешқадам бўлиб қолаверишади.

Хитой, Супер лига
"Yanji Stadium"

15.07.2017, 17-тур
"Яньбян" - "Шанхай СИПГ" 1:3
Голлар:
И.Со Ҳванг 86 - Элкесон 8 (Ву Леи), Ву Леи 84 "Элкесон", Халк 90 (Ш.Ванг)

"Шанхай СИПГ": Жунлинг Ян, Шенчао Ванг, Гуан Хе, Ке Ши, Веи Занг, Одил Аҳмедов, Ҳаишенг Гао (Ю Хай, 46), Чуангйи Лин (Ҳуканг Чаи, 72), Ву Леи, Халк, Элкесон.

Огоҳлантиришлар: З.Чи 45 - Ж.Ян 76



Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг >>> Супер лига

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика