UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  1 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  16 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди" Янгиликлар

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Оғир учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўра кўпроқ иккинчи бўлимда жамоамиз устунликка эга бўлдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Албатта ўйин ҳисоби бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олганимизда бугун мағлубиятга учрамаган бўлардик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

Мавсум бошидан буён иккинчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Футболда шунақа, жамоа ютқазса, бунда мураббий айбдор бўлади. Натижалар ёмон бўлса, менинг ҳам клубдаги фаолиятимга якун ясалиши мумкин

Мураббийнинг иши давомли бўлиши албатта натижаларга боғлиқ. Клуб раҳбарияти билан истеъфога чиқишим борасида гаплашиб кўраман. 

Ҳозирги холатимизда биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўрашимиз зарур. Улар биздан ғалабалар ва ижобий натижалар кутишмоқда. 

- Олег Марчук захирада қолишининг сабаби нима? 

- Легионер футболчи бошқалардан кўра кучлироқ ўйин намойиш этиши лозим. Шу сабабдан жамоага легионерлар жалб этилади. Марчук бугун захирада қолдирилдими, демак биз шундай қарорга келганмиз.

- Никола Стошич икки ўйиндан буён қайдномага киритилмаяпти. Буни қандай изохлайсиз?

- Стошичда жароҳат бор. У жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтса, албатта майдонга туширамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика