Хаби Алонсо "Байер" билан шартнома имзолагани ҳақида: "Менимча, бу тўғри қадам"

Sherzod Nurmatov
7 окт 2022, 22:20
Леверкузен клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо бу таклифни нега қабул қилганини тушунтирди.

"Анча олдин мураббий сифатида ўқишни бошлагандим. Энди мен шу қарорга келдим. Менимча, бу тўғри қадам. Мен "Байер" бош мураббийи бўлишга тайёр эканлигимни ҳис қиляпман. Клубдаги одамларга ўзимни мотивацияга бой ҳис этаётганимни айтдим", – деди Хаби Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис билан 2024 йилнинг июнига қадар шартнома имзоланган.

Хаби Алонсо ниҳоят мураббийлик фаолиятини бошлади — "Байер"да. Нега уни ҳамма яхши кўради?

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›