

Учрашувда меҳмонлар Wargaming компаниясининг компютер ўйинларини ишлаб чиқариш ва уларни жаҳон миқёсида оммалаштириш бўйича муваффақиятли тажрибалари хусусида сўзлаб бердилар. Томонлар ёшларда ватанпарварлик ғояларини сингдиришга хизмат қиладиган компютер ўйиниларини ишлаб чиқариш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Wargaming - компютер ўйинларини яратиш бўйича жаҳонда етакчи компаниялардан бири. 18 йиллик фаолияти давомида компания 15 дан зиёд турли платформаларга мўлжалланган ўйинларни ишлаб чиққан. Улар орасида World of Tanks, World of Warplanes ва World of Warships компютер ўйинлари энг оммалашганларидир.



