UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

"Водий футболи": Янги футболчилар, Эрматов, Бобохонов ва "Насаф" ҳақида Янгиликлар

"Водий футболи": Янги футболчилар, Эрматов, Бобохонов ва "Насаф" ҳақида

Водий клублари 18-турга тайёргарликни бошлаб юборишган.


"Навбаҳор": Эртага янги футболчилар таништирилади

Клубимиз раҳбарияти ва мураббийшлар штаби ўзаро келишган холда тақдимот маросимини эртага (12 август куни) ўтказишга қарор қилишди. Янги футболчиларни таништирув маросими эртага соат 17.00 да "Навбаҳор" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Барча ОАВ вакиллари ва жамоамиз мухлисларини таништирув маросимига таклиф этамиз.


"Нефтчи": Водий дербиси Равшан Эрматовга топширилди

18-турнинг марказий ўйини "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасида бўлиб ўтади. ПФЛ ушбу баҳсга ФИФА ҳаками Равшан Эрматовни тайинлади. Бу мавсумда Эрматов иккала жамоанинг учтадан ўйинида ишлади. Эътиборлиси биринчи даврада ушбу жамоаларнинг Қўқонда кечган учрашувида ҳам айнан Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками фаолият олиб борган эди. Ўшанда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

"Нефтчи" Эрматов бошқарган қолган икки баҳсда ютқазган - "Насаф"га 0:1 ва "Шўртан"га 1:4. "Навбаҳор" бу мавсумда ушбу ҳакам бошқарган учала ўйинда ҳам ютқазган - "Андижон"га 2:3 ва "Локомотив"га 1:5.

Водий дербиси 15 август куни Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.


"Андижон": Иқбол Бобохонов кейинги турда ўйнай олмайди

"Андижон" клуби 18-турни ўз майдонида "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.

Ушбу баҳсда "бургутлар" ҳимоячиси Иқбол Бобохонов майдонга туша олмайди. Сабаби ўтган турда гол уриб "Андижон"га ғалаба келтирган футболчининг сариқ картчокалари сони тўрттага етди.

"Андижон" - "Олмалиқ" учрашуви 15 август куни "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": "Насаф"ни ўз майдонимизда 4 марта мағлуб этганмиз

Олий лиганинг 18-турида "Қўқон-1912" клуби ўз уйида "Насаф"ни қабул қилади.

Бу жамоалар ўртасида водийда бўлиб ўтган беш ўйиннинг тўрттасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. “Аждарлар” сафарда бир марта (2000 йил) уч очкони қўлга киритган. Охирги икки ўйинда қўқонликлар рақибни бир хил 3:0 ҳисоблари билан таслим қилишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика