UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  17 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8

"Водий футболи": Водий дербисида "Навбаҳор" ғолиб бўлди Янгиликлар

"Водий футболи": Водий дербисида "Навбаҳор" ғолиб бўлди

Кеча олий лиганинг 24-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

"Навбаҳор" - "Андижон": Водий дербисида "лочинлар" зафар қучди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди. Азим Аҳмедовнинг ягона голи "лочинлар"га 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига баҳрам беришга ёрдам берди.

"Навбаҳор" сўнгги бор 18-турда "Нефтчи"ни мағлуб этгач кетма-кет 5та ўйинда юта олмаганди.

"Андижон"нинг эса аксинча ғалабасиз серияси учта ўйинга етди. Ўтган турларда "Шўртан" билан дуранг ўйнаган, "Локомотив"га ютқазган "бургутлар" водий дербисида "Навбаҳор"га ютқазди.


"Нефтчи": Ғалабали серия 4та ўйинга етди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 24-турни ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, "Нефтчи" ўзининг ғалабали сериясини 4та ўйинга етказиб олди. Фарғоналиклар "Сўғдиёна", "Бунёдкор" ва "Динамо"дан сўнг "Пахтакор"ни таслим қилишди.


"Қўқон-1912": Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйнадик

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси кеча Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Игорь Голбан ва Ориф Мамажонов томонидан урилган голлар қўқонликларга сафардаги муҳим дурангни келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика