UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  68 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият Янгиликлар

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият

Водий клублари 17-тур ўйинларини ўтказишди.

"Андижон": "Машъал" мағлуб этилди

Олий лиганинг 17-турида "бургутлар" Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилди. Ўйин тақдирини иккинчи бўлимда Иқбол Бобохоновнинг пенальтидан урган голи ҳал қилди - 1:0.

"Андижон" 4 ўйинлик мағлубиятли сериядан сўнг ғалаба қозониб ўз очколарини 14тага етказиб олди. Жамоа 13-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор": Бекободдан ғалаба билан


Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби Бекободда "Металлург" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда "лочинлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голлар "Навбаҳор"га ғалаба келтирди. Жамоа 22 очко билан мусобақа жадвалининг 8-ўринига чиқиб олди.



"Қўқон-1912": Тошкентда йирик мағлубиятга учрадик


"Пахтакор" меҳмони бўлган қўқонликлар чемпионга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Водий клуби сафида ягона жавоб тўпини иккинчи давра бошида яна жамоага қайтган Отабек Ҳайдаров киритди.

"Қўқон-1912" 14 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.


"Нефтчи": "Локомотив"га ютқаздик

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлишди. Иккинчи даврани Ғузордаги йирик мағлубият билан бошлаган фарғоналиклар бу сафар "Локомотив"га ютқазиб қўйишди - 1:2.

Мурод Бобожоновнинг битта голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Уч ўйиндан буён юта олмаётган "Нефтчи" 33 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика