UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  46 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

"Водий футболи": "Нефтчи" Навоийда, "Навбаҳор" Тошкентда Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" Навоийда, "Навбаҳор" Тошкентда

Водий клублари 15-тур ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.
"Қўқон-1912": Жалил Кимсанов "Бунёдкор" билан ўйинни ўтказиб юборади

"Қўқон-1912" жамоаси 15-турдан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа ҳимоячиси Жалил Кимсанов дисквалификация туфайли "қалдирғочлар"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Унинг огоҳлантиришлари сони 4тага етди.

Бугун жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги ўйин соат 18:00да бошланади.


"Андижон": Расул Раҳмонов эртанги ўйинни ўтказиб юборади

Эртага "Андижон" жамоаси олий лига 15-тур баҳсида "Пахтакор"ни қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан андижонликлар таркибида битта йўқотиш борлигини айтиб ўтиш керак. Жамоамиз сардори Расур Раҳмонов эртага майдонга туша олмайди. Чунки унинг сариқ карточкалари сони 4тага етди. Аммо дисквалификация туфайли 5та ўйинни ўтказиб юборган Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев "Пахтакор"га қарши майдонга тушишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда "Андижон" ва "Пахтакор" ўринбосарлари куч синашишади. Учрашув соат 18:00да бошланади.


"Нефтчи": Жамоа Навоийга етиб борди


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун тонг саҳарда Навоий шаҳрига етиб борди. Жамоа эртага олий лиганинг 15-турида "Қизилқум" меҳмони бўлади.

2та ўйинлик дисквалификацияни ўтаб бўлган бош мураббий Мурод Исмоилов эртанги баҳсда жамоани бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Бугун иккала жамоанинг ёшлари ўртасидаги ўйин соат 18:30да бошланади. Эртанги асосий таркиблар ўртасидаги учрашув эса 19:30га белгиланган.


"Навбаҳор": Таркибда учта йўқотиш бор

Якшанба куни Тошкентга келган "Навбаҳор" "Локомотив"га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа делегацияси Ўзбекистон меҳмонхонасига жойлашган.

Таркибда Александр Меленчук (жароҳат), Улуғбек Бақоев ва Азим Аҳмедов (иккисида дисквалификация) каби йўқотишлар бор. Қолган барча футболчилар Тошкентга келишган ва учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.

Ёшлар лигаси доирасидаги баҳс бугун соат 18:15да бошланса, эртанги учрашув соат 19:30да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика