UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9

"Водий футболи". Кимсанов ва Бақоев кейинги турни ўтказиб юборади Янгиликлар

"Водий футболи". Кимсанов ва Бақоев кейинги турни ўтказиб юборади

Водий клублари 9-турдан олдин бир қатор йўқотишларга учрашди.
"Андижон": Раҳмонов, Аъзамов ва Турсунов машғулотларга қўшилишди

“Андижон” жамоасини водий дербисида “Навбаҳор”га қарши ўйинга тайёргарлиги кечадан бошлаганди.

“Локомотив” билан бўлган аввалги турда майдонга тушмаган асосий таркиб ўйинчилари Расул Раҳмонов, Рустам Аъзамов ва Даврон Турсунов таркибга қайтган ҳолда машғулотларда астойдил шуғулланишмоқда. Турсунов дисквалификация туфайли аввалги турни ўтказиб юборганди. Аъзамов билан Раҳмоновда кичик жароҳат бор эди. Бу икки футболчини “Навбаҳор”га қарши учрашувда майдонга тушиши ҳозирча аниқ эмас. Уч кун давомида бош мураббий уларнинг имкониятига қараб бир қарорга келади.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги беллашув 16 май куни бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": Жамоамиз "Шўртан"га қарши тайёргарликни бошлади


Кеча "Қўқон-1912" жамоаси ўз қароргоҳида йиғилиб навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 9-турда ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши ўйнайди.

Ушбу учрашувда Жалил Кимсанов ўтказиб юборади. Сабаби футболчи ўтган турда "Қизилқум"га қарши баҳсда қизил карточка олганди.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" - "Шўртан" учрашуви 16 май куни бўлиб ўтади.


"Навбаҳор": Улуғбек Бақоев "Андижон"га қарши ўйнай олмайди


Наманганнинг "Навбаҳор" клуби кейинги тур водий дербиси доирасида "Андижон" меҳмони бўлади.

16 майдаги баҳсда Улуғбек Бақоев майдонга туша олмайди. Сабаби тажрибали ҳужумчининг олий лигадаги огоҳлантиришлари сони 4тага етди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика