UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  1 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  2 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15

"Водий футболи": Бугун тўртта клуб ҳам 14-турни ўтказади Янгиликлар

"Водий футболи": Бугун тўртта клуб ҳам 14-турни ўтказади

Бугун олий лигадаги водий клублари 14-турдан ўрин олган ўйинларда иштирок этишади.
"Қўқон-1912": Бакланов билан Отақўзиев Жиззахга бормади

Қўқонликларни бугун сафарда муҳим ўйин кутиб турубди. Аксига олиб таркибда йўқотишлар мавжуд. Хусусан Андрей Бакланов оилавий муаммолари сабабли Жиззахга бормади. Ҳужумчи Носир Отақўзиев эса ўтган учрашувда жароҳатга йўлиқди. Табиийки бу бош мураббий Рустам Абдуллаев олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” ўйини бугун соат 19:00да Жиззахдаги янги стадионда бошланади.


“Нефтчи”: “Бухоро” Фарғонада умуман очко олмаган

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз майдонида “Бухоро” клубини қабул қилади.
 
Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа олий лигада бу мавсум умуман ғалаба қозона олмаган “Бухоро” билан куч синашади.

“Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 22та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган.

“Нефтчи” – “Бухоро” ўйини бугун соат 19:00да “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.


“Андижон”: Самарқандда охирги марта 1993 йил ғолиб бўлганмиз


Бугун “Андижон” клуби Самарқандда “Динамо” клуби меҳмони бўлади. “Бургутлар” 11 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. “Динамо” эса 8 очко билан 14-ўринда.

“Динамо” “Андижон” билан ўз уйида ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрақанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 17та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.

“Динамо” – “Андижон” ўйини бугун соат 18:30да “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.


“Навбаҳор”: Уйдаги мағлубиятсиз серия давом этадими?


Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун ўз майдонида “Шўртан” клубини қабул қилади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “лочинлар” бу мавсум Наманганда ўтган охирги 6та ўйинда умуман мағлуб бўлишмади. Бугун ҳам мағлубиятсиз серия давом этадими? Буни ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Ўтган йилларда ушбу жамоалар ўртасида водийда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 5 бор ғалаба қозонишган. 3 бора томонлар дуранг қайд этишган. Битта баҳсда эса “Шўртан” сафарда уч очко қўлга киритган.

“Навбаҳор” – “Шўртан” ўйини бугун соат 18:00да Намангандаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика