UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  3 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  15 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8

"Водий футболи": Бугун "Навбаҳор" ва "Андижон" ўйнайди Янгиликлар

"Водий футболи": Бугун "Навбаҳор" ва "Андижон" ўйнайди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар давом этади.
“Андижон”: Бугун кучли рақиб синови

Бугун олий лигада 8-турнинг яна бешта учрашуви бўлиб ўтади. “Андижон” жамоаси айни пайтда “Локомотив”га қарши тайёргарликнинг сўнгги соатларини ўтказмоқда.

Икки кун мобайнида жамоамиз Тошкентда машғулотлар ўтказди. Бугун ўйнашга тайёр бўлган футболчиларнинг барчаси соғлом ва ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, “Локомотив” мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан ҳисобланади. Шу боис бугун андижонликлар кучли рақиб синовидан ўтишади.

Кеча “Локомотив” ва “Андижон” ёшлари жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


"Навбаҳор": Қаршиликларга қарши ўйнаймиз

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Соат 18:00да бошланадиган ўйинга барча мухлисларни чорлаб қоламиз.

Айни пайтда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Насаф"га қарши ўйин қийин ўтиши шубҳасиз. Бу мавсумда "лочинлар" 2та ўйинда ғалаба қозонишган, 1та учрашув дуранг билан тугаган ав 4 марта мағлуб бўлишди.

Кеча бу жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда "Насаф" ёшлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди.


"Нефтчи": Жавоҳир Расулов олий лигадаги биринчи голини урди   

Кеча Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 44-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Расулов "Динамо" дарвозасига гол урди. Шу тариқа, Расулов олий лигада ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.

2012 йилда олий лигада дебют қилган футболчи бунга қадар рақиб дарвозасига йўл топа олмаётганди. Кечаги баҳс Жавоҳир учун алоҳида аҳамият касб этди.

Учрашувда "Нефтчи"дан Расуловдан ташқари Аббос Махсталиев ва Айбек Нурбоев гол уришди.


"Қўқон-1912": Мавсумдаги иккинчи четлатиш

Кеча олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги ҳисобни қўқонликлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев очганди. Бироқ 17-дақиқадаёқ Жалил Кимсановнинг четлатилиши натижасида "Қўқон-1912" 10 киши бўлиб қолди. Мезбонлар иккинчи бўлимда сондаги устунликни сифат устунлигига айлантира олишди.

Бу мавсумда "Қўқон-1912" жамоасининг иккинчи футболчисига қизил карточка кўрсатилди. 3-турда Қаршида меҳмон бўлган жамоа сафида Қувондиқ Рўзиев четлатилганди. Ҳозирча энг кўп қизил карточкани "Бунёдкор" футболчилари олишди - 3та. "Қўқон" бу борада иккинчи ўринда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика