UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  0 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  124 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  15 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

"Водий футболи": Ашурматов истеъфога чиқмоқчи Янгиликлар

"Водий футболи": Ашурматов истеъфога чиқмоқчи

Водийнинг учта клуби давралар оралиғидаги таътилга йўл олишди.

"Нефтчи": Ўтган йилги натижа яхшиланди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 15та ўйинида 33 очко олди ва дастлабки даврани 3-ўринда тугатди.

Ўтган йил жамоа бутун мавсумда (26та тур) 28 очко тўплаганди. Жамоа бир давра ичида ўтган йилги натижани яхшилай олди.

"Нефтчи" иккинчи даврани Ғузорда "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлайди.


"Қўқон-1912": Легионерларимиз "Пахтакор"га қарши ўйнай олмайди

Хабарингиз бор, 5 июль куни "Қўқон-1912" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Кеча жамоанинг икки нафар легионери Игорь Голбан ва Владимир Аргун ўз юртига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

Ушбу ўйинчилар қолдирилган баҳсда қўқонликларга ёрдам бера олишмайди.


"Навбаҳор": Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқмоқчи

"Локомотив" - "Навбаҳор" (5:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози ишдан кетиш ниятида эканини маълум қилди.

"Балки бугунги баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. Раҳбарият билан учрашувдан сўнг барчаси маълум бўлади. Балки янги мураббий келса жамоанинг натижалари яхшиланар. Ҳеч ким мени кетишимни сўрамади, шунчаки шахсан ўзим шундай ўйлаяпман", - дейди Ашурматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика