UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  20 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  34 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди"

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Андижон" клуби энди бор эътиборини янги мавсумга қаратгани ҳеч кимга сир эмас.

Албатта, жамоанинг Про лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоадаги футболчиларнинг ўрни беқиёс бўлгани айни ҳақиқат. 

Бу масалада гап кетганда легионер ўйинчиларнинг хизматини унутмаслик лозим. Сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ҳам мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан бири бўлди. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Унинг ҳам ҳимоядаги ишончли ўйинлари жамоанинг Суперлигага қайтишида муҳим омиллардан бири бўлди. Мудофаа вакили "Машъал", "Турон" ва "Шўртан"га қарши Андижондаги баҳсларда Бубанья голлари билан жамоасининг ғалабалари учун катта ҳисса қўшди. 



Сербиялик легионерга ортда қолган мавсум борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилдик.   

- Владимир, “Андижон” клубида ўтказган дебют мавсумингиздан ҳар томонлама қониққан бўлсангиз керак-а?

- Ҳа, ўйлайманки, биринчи мавсум аъло даражада ўтди.

- Бунгача Суперлига фаолият олиб боргансиз. Илк бор Про лигада тўп тепдингиз. Айтинг-чи, унинг даражаси қандай?

- Албатта, бунгача мен Суперлигада ўйнаганман. Про лигада ниҳоясига етган мавсум ҳам анча кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, "Андижон", "Бухоро" ва "Турон" клубларининг мавсумни зўр ўтказиб, Суперлигага чиқишгани ҳам фикримга исбот бўла олади.


- Сиз учун эсда қоладиган учрашувлар қайсилари бўлди?

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида икки-уч бор тўплар киритиб, ўзига хос натижа кўрсата олганимизни айтишим мумкин.

- Сиз ўйнаган жамоаларингизда 15-рақам остида тўп тепасиз. Бунинг сабабини айта оласизми?

- 15 — менинг омадли рақамим.

-  "Андижон" билан биргаликда вазифани муваффақиятли бажара олдингиз. Осон бўлмаган мавсумдан сўнг қаерда ҳордиқ чиқаряпсиз? 

-  Энг асосийси, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Ҳозирда оилам даврасида – уйимда ҳордиқ чиқаряпман.

-  Келаси йил учун режаларингиз қандай? Яна "Андижон"даги фаолиятингизни давом эттирасизми?

-  Мавсум яхши ўтди. Ҳозирда менинг хизматимга қизиқиш билдирган 2-3 та жамоадан таклифлар бор. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, "Андижон"да қолиб ўйнайвераман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика