Владимир Андреев: "Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади"
08 дек 2020 16:15
Янгиликлар
Владимир Андреев: "Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади"
Ўзбекистон Coca Cola кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев иштирок этди.
"Нима десам бўлади. Ўзингиз кўрдингиз,бугун таркибимизда катта ўзгаришлар бўлди. Ёшларни синаб кўрдик. Улар учун ҳам бу катта мактаб бўлди. “Қўқон-1912” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун борича, кучимиз етганча ўйнадик. Гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши бўлаётганди. Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади.
Айни дамда жамоамиз сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар келажакда яхши ўйинчи бўлиб етишига ишонаман. Сурхондарё ҳар доим яхши футболчиларни етиштириб берган.
Қўқонга нима сабабдан асосий таркибимиз келмади? Айрим футболчиларнинг чиптаси бор эди. Баъзи футболчиларда микро жароҳат бор, шунга ўхшаш муаммолар жамоамизда бор эди. Очиғи бу саволга аниқ жавоб беролмайман", - дейди Андреев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар