Владимир Андреев: “Биз вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб эса фойдаланди”
21 сен 2020 20:40
Янгиликлар
Владимир Андреев: “Биз вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб эса фойдаланди”
Суперлиганинг 16-турид доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Владимир Андреев фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйин биз учун қийин ўтди. Факт, биз яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб фойдаланди. Равшан Ҳайдаровни “Қизилқум” билан ўйиндан сўнг қон босими ошди, ҳозирда Тошкентда даволанмоқда, таҳлиллар топширган. Тезроқ сафимизга қайтишига умид қилиб қоламиз. Оддий хатоларга йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Ҳисоб 0:2 бўлиб турган пайтда гол урганимизда ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Футболчилар ҳаракат қилишди, курашишди. Вазиятни ўнглаш учун имкониятимиз бор, ҳаммаси олдинда”,- дейди Владимир Андреев.
Фикрлар