UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..." Янгиликлар

Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бир нима дейиш қийин. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, улар ғалабага лойиқ эди. Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик, сабаби дастлабки голдан ташқари қолган барча учта гол ўзимизнинг хатоларимиз туфайли бўлди. Тўпни йўқотиш ва нотўғри паслар. Рақиб тартибли ўйнади ва хатоларни кутди. Афсуски, биз кўп маротаба тўпларни йўқотдик ва рақиб ушбу йўқотишлардан унумли фойдаланди ва голлар урди. Биз "Пахтакор"нинг бундай тартибли ўйинига тайёр эмас эдик" - дея фикр билдирди Виталий Левченко бугунги баҳс ҳақида.

- Биринчи бўлимда "Нефтчи" "шок" ҳолатига тушиб қолди. Футболчиларни алмаштириш орқали ушбу вазиятдан чиқиш кетиш бўйича чора кўришингиз мумкин эдими?

- Биринчи таймнинг ўзидаёқ бундай қарор қабул қилиш нотўғри бўларди, менимча. Биз бугун футбол ўйнамоқчи эдик. Майдон марказида хатоларга йўл қўйдик ва рақиб бундан фойдаланди. Биз рақибга бўшлиқларни тақдим этдик. Ўйин давомида футболчиларни ўзгартириш руҳий жиҳатдан нотўғри бўлар эди. Танаффусда эса қилган хатоларимизга тўхталиб ўтдик ва янги футболчиларни майдонга туширдик. Йигитларга очиқ зоналарни ёпиш кераклигини айтдим. Танаффусдан кейин эса "Пахтакор" ҳисоб бўйича ўйнади ва ўйин мантиқий якунига етди. Ўз хатоларимизни кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз. Вазиятни ўнглаб олиш ва хулоса қилиш учун, бир маротаба 0:4 ёки 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган яхши. Умид қиламанки, биз хатоларимиздан хулоса чиқарамиз.

- Дарвозабон рақиб йўллаган зарбаларни бартараф этиши мумкин эдими?

- Бизда дарвозабонлар бўйича мураббий бор. Мен айбни ҳеч кимга юклаб қўймоқчи эмасман. Барчаси учун бош мураббий жавобгар. Ҳозир барчасини таҳлил қилиб чиқишимиз керак, кимдирга эътироз билдириш ёки хато қилганликда айблаш нотўғри. Ҳиссиётларга берилган вазиятда бундай қилиб бўлмайди. Мухлисларимиздан узр сўрайман, улар жамоани яхши қўллаб-қувватлашди. 


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика