Виталий Рушницкий: "Динамо"да ҳозирча кўрикдан ўтаяпман"

Narzulla Saydullayev
16 янв 2014, 12:20
Самарқанднинг "Динамо" жамоасида белоруссиялик ҳужумчи Виталий Рушницкий кўрикдан ўтмоқда.
Ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси мухбири футболчидан интервью олди. Қуйида ушбу суҳбатнинг асосий қисмини тақдим этамиз.

"Ҳозирча ҳаммаси жойида. Куни кеча Самарқандда олиб борган йиғинимизни якунладик ва 15 январдан тайёргарликни Тошкентда бошладик", - деб гап бошлади Рушницкий.

- "Динамо"да қолишингиз ҳал бўлдими? Самарқанд клуби билан шартнома туздингизми?

- Йўқ, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас ва ҳозирча кўрикдан ўтаяпман. Тошкентдаги йиғинда ҳаммаси маълум бўлади. Жамоа таркибига яхши футболчилар йиғилган. Бунинг устига клубдаги шароитлар ҳам қониқарли. Шунингдек, жамоани тажрибали мураббий бошқармоқда. "Динамо"да қолишга ҳаракат қилаяпман.

Б.Турсунов суҳбатлашди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia