UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  6 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4

Виталий Денисов: "Шайх майдонга тушиб, футболчиларни майдонда олиб чиқиб кета бошлади" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Шайх майдонга тушиб, футболчиларни майдонда олиб чиқиб кета бошлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов Шимолия Корея ҳақида сўзлаб берди ва Ироқ шайхи ҳакам билан келишганини эслади.

- Йиғинлардаги одатий савол: Таътилни қандай ўтказдингиз?

- Самарали. Аёлим билан Майамида дам олдим. Қуёш-денгиз-пляж, "маслкарлар" ("muscle car" - бу ўртача ўлчамдаги, катта қувватга эга двигателлар билан жиҳозланган машина), кабриолетлар. Гўзаллик!

- Нима билан шуғулландингиз?

- Сайр қилдим, чўмилдим. Барча маркалар бор дўконларда бўлдим. У ерда ҳамма нарса сотишади - пайпоқдан  шляпагача.

- Боярсийдек (қўшиқчи) шляпа сотиб олмадингизми?

- Бош кийим киймайман. Фақат қишда.

- Бу фаолиятингиздаги энг қисқа таътил бўлса керак?

- Терма жамоа туфайли бир неча йил таътил бўлмаган. Ўшанда бирданига 2-3 жамоада ўйнардим: Ёшлар, олимпия ва миллий. Шу сабабли вақтим бўлмаган. Бу сафар терма жамоадан олдин бир ҳафта ва ундан кейин яна бир ҳафта дам олдим.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида. Шимолий Кореяга бориб келганингиз ҳақида айтиб беринг.

- У ерда ҳаммаси яхшига ўхшади. Масалан, ўтган сафар мухлислар бир хил рангда эди. Битта секторда қора, бошқасида оқ, учинчисида эса мактаб болалари кумуш рангда ўтиришар эди. Ҳозир эса ранг қўшилган, ишқибозлар турли рангларда.

- Бу мамлакатда қандай мухлислик қилишади?

- Ҳар бир трибунада мухлисларнинг туйғулари билан ишлайдиган одам бор. Улар қачон бақириш, қарак чалиш ва таққилатиш кераклигини айтиб туради. Дирижёрга ўхшайди. Улар фақат мезбонларни қўллаб-қувватлайди, агар тўп мухлисларда бўлса жим-житлик.

- Болалар ҳозир ҳам тунда кўчадаги чироқ нурида китоб ўқишяптими?

- Ўшанда тунда борган эдик, энди эса куннинг биринчи қисмида. Самолёт қўнадиган йўлдан юрганида 50 киши кўрдим. Улар нега бу ердалигига тушунмадим. Қайти кетишда бунинг сабабини билдим: Улар самолёт йўлини тозалашар экан. Шокка тушдим. Полни ювишга оддий қарайман - аммо учиш йўлини қўлда тозалаш - бу умуман бошқа нарса.

- Учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Пхеньянда нима бўлди?

- Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик ва дарвозамизда 4та гол олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда икки марта гол урдик ва ҳисобни тенгаштиришга ва хатто ҳисобда олдинга чиқиб олишга имконият бўлди. Аммо қўлимиздан келмади. Аламли мағлубият. Ижтимоий тармоқлар орқали мухлислардан кўплаб хабарлар олдим.

- Ўйинни телевизор орқали кўрсатишдими?

- Билишимча учрашув Интернет орқали трансляция қилинган. Ўзбекистон терма жамоаси КХДРдек жамоага бундай мағлуб бўлмаслиги керак. Хатоларни ҳисобга олиб, режадагидек давом этиш лозим.

- Режа қандай?

- Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш.

- Имкониятлар борми?

- Бор-йўғи битта учрашувда майдонга тушдик. КХДР ва Филиппинда 6 очко бор, аммо олдинда ўйинлар кўп. Яманга қарши уйда ва Филиппин билан меҳмондаги ўйинларимиз сентябрда бўлиб ўтади ва бу баҳсларда биз 6 очко олишга умид қиляпмиз.

- Сиз терма жамоада деярли 10 йил давомида ўйнаб келяпсиз. Бу вақт ичидаги энг ёрқин хотираларингиз?

- 2006 йилда Осиё ўйинларида иштирок этганмиз. Бу Олимпиадага ўхшаш турнир, аммо фақат Осиё жамоалари ўртасида. Ўшанда жамоамиз таркиби жуда кучли эд. Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Игор Таран, Александр Гейнрих. Теннисчи, баскетболчи, боксчи ва бошқалар билан катта Олимпия қишлоғида яшаганмиз. Зўр вақтлар эди.

- Натижа қандай бўлган?

- Чорак финалгача етиб борганмиз. Ироқ билан ўйнадик. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик, аммо биринчи бўлимнинг охирида Гейнрих ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим бошида ҳакам гол урган ироқликлар футболчисини четлаштирди. Ўшандай қандайдир шейх майдонга тушиб, футболчиларни майдонда олиб чиқиб кета бошлади.

- Ўйин пайтида-я?

- Ҳа, мураббий уни тинчлантиришга уринди. Кейин шейх ҳакамларни чақириб олиб, улар билан суҳбатлашди ва ўйин давом этди.


- Кейин нима бўлди?

- Ўшанда, суҳбатдан сўнг ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Ҳакам бизга қарши ишлади. Асосий футболчиларимизга сариқ карточкадан берди, адашмасам, кимнидир четлатди ҳам. Натижада қўшимча вақт бўлди ва бу бўлимда Ироқ гол урди. Биз мағлуб бўлдик.

- "Лудогорец"га қарши ўйинга "Локо"нинг мухлислар оиласи етиб келди. Никитанинг отаси асли Ўзбекистондан, аммо узоқ вақтдан бери Австрияда яшайди. Билишимча, улар жамоа машғулотини кўргани бормоқчи эди. Учрашдингизми?

- Ҳа, уларни кўрдим. Оила бошлиғи отам ўйнаган пайтлари Тошкентда "Пахтакор" ўйинларини томоша қилганини айтиб берди. У Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокини кузатиб бораётган экан, мен учун ҳавотир олди. Янги мавсумда соғлиқ ва омад тилади. Бундай пайтларда роса хурсанд бўламан.

- Адашмасам, сизнинг шахсий мухлисларингиз бор?

- Ҳа. Бирининг исми Александр, у Воронеждан. Биз дўстмиз, телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб турамиз. У ҳам спортчи - американча футбол билан шуғулланади. Яқинда унинг жамоаси - "Могучие Утки"нинг ўйинида бўлдим. Хазилкаш йигитлар йиғилган (кулади). Уларнинг бақириқлари жуда кулгули, аммо буни ёзиб бўлмайди.

- Янги мураббий билан илк йиғинлар. Нималар ўзгарди?

- Жисмоний машғулотлар кўпайди. Аммо асосий эътибор тактикага қаратиляпти. Мураббийлар қайси вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини айтиб туришибди.

- Черевченконинг устунлиги нимада?

- Черевченко бизни ичимиздан билади. У иккинчи мураббий бўлган, бундай инсонлар эса ўзини бошқача тутади. Шу сабабли, Черевченко бизни тушунади.

- Касаевнинг айтишича, мураббий билан дўст сифатида суҳбатлашиш мумкин.

- Худди шундай.

- Аландан интервью олганимда сиз ёнимиздан ўтиб кетиб, тарозига чиқдингиз ва "юуууу-ху" дея бақирдингиз. Нима бўлди?

- Йиғинларда иштахани тийиш қийин. Таътилда эса диетанинг деярли иложи йўқ. Бу ерда ҳаммаси физиологияга боғлиқ. Масалан, мен доимо вазн ташлашга ҳаракат қиламан. Дима Тарасов эса, қанча кўп овқатланса ҳам озғинлигича қолади. Бироз бўшашсам, тезда ортиқча вазн пайдо бўлади. Тарозига чиққанимда хурсанд бўлганимнинг сабаби, 4 кг ташлаганим.

- Йўғе?

- Ҳа, аммо бу таъсир қилади. Вазн ташласанг - бироз қийин бўлади. Куч бўлмайди, ухлагинг келади. Вазн ташлаш қийин эмас. Бир машғулотнинг ўзида 3 кгсиз қолишим мумкин.

- Бунда велосипед ёрдам беради. Велосипед Австрияда "Локо" футболчиларининг машҳур транспортига айланган кўринади.

- Ўтган йили ҳам велосипеддан фойдаланганмиз. Қишда Туркияда баггидан (кичик машина, картинг машиналарига ўхшайди) фойдаланганмиз. Ўша транспортда машғулотларга борар эдик. Асосий фарқ - велосипедда педал айлантирсангиз, баггида газни босасиз.

- Бир йил олдин Австрияда бу даражада иссиқ бўлмаганмиди?

- Йўқ, "+35" бу яхши. Ўшанда ёмғир ёғиб, совуқ шамол эсган. Ҳозир эса тонгда осмонга қарасам булутчалар. Бугун ёмғир ёғса керак деб ўйлагандим. Аммо кечга яқин ҳаво янада исияпти.

- Дош беряпсизми?

- Кўникяпмиз. Бунга ўзимизни ўргатишимиз лозим.

- Сизлар "Лудогорец" билан ўйнаган стадион ёнида темир йўл ўтган экан.

- Тўғрисини айтсам, поэзднинг овозини эшитишмагунимча, темий йўлга эътибор бермаган эканман. У ўтиб кетди, мен эса гол урдим.

- Болгария чемпиони билан ўйин натижасига қандай баҳо берасиз?

- "Лудогорец"дан ўтган йилга қарзимизни узганимиздан хурсандман. Жароҳатларсиз ўйин бўлганидан мамнун бўлдим.

- Бошланғич таркиб ҳайрон қолдирмадими?

- Янги лимит туфайли мураббий мавум учун керакли таркибни йиғиб оляпти. Аммо шу билан бирга барчага имконият бериш керак. Кимгадир кўпроқ, кимгадир камроқ. Жисмоний оғирликка қараб. Мураббий ўз вазифасини бажаряпти, кутилмаган воқеа содир бўлгани йўқ.

- Россиядаги лимит - бу мажбурий чорами ёки бунинг кераги йўқми?

- Жавоб бериш қийин, мен легионерман. Нима бўлган тақдирда ҳам ўз жойимда кучли эканлигимни исботлашим керак. Бу ижобий ёки салбийлигини вақт кўрсатади.

- Жамоадошлар билан бир-бирингизни тушуниш яхшиландими?

- Бутун мавсумни чап қанотда Касаев билан ўтказдим. Бир-биримизни яхши тушунамиз. Аланнинг ўрнига Антон Миранчук тушди. Улар Ниассе билан жой алмашишди. Мураббий футболчини турли жойларда синаб кўриши керак. Баъзида кимдур ампуласини ўзгартириши ҳам мумкин.

- Жиддий айтяпсизми?

- Албатта. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Балки сиз ҳам гол уришни бошларсиз?

- Мен ҳимочиман ва каминанинг асосий вазифаси дарозамизни қуруқ сақлаш. Зарба бериш учун имкониятлар бўлади, аммо мен кўпроқ тўп оширишни хоҳлайман.

- Ўтган мавсумда нима кўпроқ ёдингизда қолди?

- "Рубин" устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалаба. Руҳан оғир бўлган, узоқ вақт ғалаба қозонмаётган эдик. Уйда қозонликларни мағлуб этиб, чиройли ўйин кўрсатганмиз. "Динамо"га қарш ўйин ҳам ёдимда, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётиб "камбэк" амалга оширдик.

- Олдинда Суперкубок учрашуви билан бошланадиган янги мавсум кутиб турибди. Юлдузли "Зенит"ни мағлуб этиш мумкинми?

- Нима деганингиз юлдузли "Зенит"?

- Юлдузлар клуби.

- Масалан ким? Халкми?

- Яна Гарай, Витсель, Хави Гарсия.

- Халк - ҳа, аммо қолганлар... Йигитлар яхши чемпионатларда ўйнашган, аммо уларга катта баҳо бермаган бўлардим. "Амкар"га қарши ўйинни олсак - 0:1. Кубок ўйини - бу бошқача учрашув, уни ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайди. "Реал" ёки "Барселона" билан ўйнасанг ҳам. Бу битта баҳс ва ҳаммаси тез ҳал бўлади. Ютасан ёки мағлуб бўласан. Бу чемпионат эмас.

- "Локо" Питерда анчадан бери ғалаба қозонмаган.

- Бу тезроқ рўй беришига умид қиляпман. Биз ҳаммамиз одамлармиз, барчамизнинг томиримизда қон оқиб туради. Кимда хоҳиш катта бўлса ўша ғолиб.

- "Зенит" уйида ўйнайди. Бу уларнинг устунлиги.

- Қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Питерда ўйнаймиз. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, аммо ўйин тақдири трибунада эмас, майдонда ҳал бўлади.

- Гарай иштирок этган Америка Кубогини кўрдингизми?

- Финални бу ерда кўрсатишмади, унгача эса вақт бўлгани йўқ. Чили терма жамоасини бироз кузатдим. Уларда яхши жамоа йиғилибди. Финалда уларга мухлислик қилдим.

- Аёлингиз Анастасия билан қанчадан бери танишсиз?

- 2014 йилнинг мартида танишиб қолганмиз.

- Бу гўзалга қаерда дуч келгансиз?

- "Днепр"дан "Локомотив"га ўтган эдим. Украиналик дўстларим ажрашганимни билишарди ва мени бу чиройли қиз билан таништириб қўйишди. Унинг Киевда бизнеси бор эди, гўзаллик салони.

- Анастасияни умр йўлдоши сифатида танлашингизга қайси сифатлар сабаб бўлди?

- Анастасия эътиборли, тартибли эканлигини сездим. Нимадур қилишим керак бўлса, у менга эслатиб қўяди.

- Унга турмушга чиқиш учун таклифни қандай амалга оширдингиз?

- Сюрприз қилимоқчи бўлдим. У ухлаётганида қўлига узук тақиб қўймоқчи эдим, чунки уйғонганида хурсанд бўлишини истаган эдим. аммо Анастасия ухламаётган экан ва режам ўхшамади. Чироқни ёқиб, ҳаммасини тушунди. Кейин эса, хурсандчилик, бахт кўз ёшлари.

- Қаерда ва қандай турмуш қурдингиз?

- Ҳозирча бу содир бўлгани йўқ. Тўйни кейинги йилда ўтказишга умид қиляпмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика