Вирус туфайли Хитой чемпионати старти номаълум муддатга қолдирилди

Aslanov Jasurbek
30 янв 2020, 13:49
Хитой футбол ассоциацияси (CFA) хавфли вирус тарқалиши туфайли миллий чемпионат стартини кечроққа қолдиришга қарор қилди.

"Мухлислар, ОАВ вакиллари, футболчилар, мураббийлар, футбол клуби ходимлари соғлигини хавфли вирусдан сақлаш учун Хитой футбол ассоциацияси 2020 йилги мавсум стартини кечиктиришга қарор қилди" - дейилади ассоциация хабарида.

Янги футбол мавсуми 22 февралда бошланиши керак эди. Хитойда коронавирусдан зарарланганлар сони 7711 кишини ташкил этади, уларнинг 170 нафар вафот этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: РИА «Новости»

Сўнгги янгиликлар

Барча ›