Винисиус ирқчилик ҳақида: "Ўтган мавсумда сафардаги барча ўйинларда бўлганди"
14 окт 2023 08:36
Янгиликлар
Винисиус ирқчилик ҳақида: "Ўтган мавсумда сафардаги барча ўйинларда бўлганди"
"Реал" футболчиси Винисиус Жуниор ирқчилик бўйича шикоятига Ла Лига жавоб бермагани ҳақида гапирди.
"Валенсия" билан ўйиндаги ҳолат 35-турда бўлганди. Аммо ирқчилик ҳолатлари унгача сафардаги барча ўйинда бўлган. Бунга хеч қандай муносабат билдирилмаган. Ла Лигага бу бўйича мурожаат қилганман - мени эшитишмаган.
Испания ҳақида барча гапира бошлагандан сўнг мени эшита бошлашган. Шу нарса уларни ҳаракат қилишга мажбур қилган.
Испанияни ёки бутун дунёни ирқчиликсиз қилиб қўя олмаслигимни тушунаман. Аммо ниманидир ўзгартира олишимни, келаси сафар бу ерга келадиганларнинг бошига шу нарса тушмаслиги учун ҳаракат қилишимни биламан. Бунинг учун қўлимдан келган барчасини қиламан", - деди Винисиус.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар