UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"  0 13:05"Ал Ҳилол" "Барселона" вингери учун 100 млн евро таклиф қилган  0 12:45"Милан" ярим ҳимоячиси камида уч ойга сафдан чиқди  0 12:18Саудия Арабистонига бормаган Серхио Рамос фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин  1 12:00Ўзбекистон футзал терма жамоаси испаниялик мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди?  1 11:15"Реал" сотилган абонементлар бўйича етакчи, "Барселона" эса...  3 10:46Жамал Мусиалага Европанинг тўртта ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:13"Манчестер Юнайтед" мавсумни катта зарар билан якунлаган. Жамоанинг қарзи ярим миллардга етиб қолди  2 09:35Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:01"Goal" ЖЧ-2026нинг топ-16 фаворитлари рейтингини тузди  15 08:32Маурисио Почеттинонинг АҚШ термасидаги маоши маълум қилинди  0 07:57ЦСКАнинг етакчиларидан бири жамоани тарк этишга яқин  0 07:30Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  5 00:55Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди  6 00:46“Ал Файҳа” расман Отабек Шукуровни таништирди  9

Вилоят ҳокими “Қизилқум” футболчилари билан учрашди Янгиликлар

Вилоят ҳокими “Қизилқум” футболчилари билан учрашди

Теглар :  Қизилқум
Ҳадемай, миллионлаб мухлисларимиз орзиқиб кутган дамлар бошланади. 5 март куни Ўзбекистон XXV миллий чемпионати олий лига учрашувлари бошланади.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилди. Жамоа аъзоларининг бир неча босқичда ўқув-машғулотлари уюштиришлари учун хомийлар томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Кончилар Навоийдан ташқари, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида йиғинлар ўтказиб, ўндан зиёд синов назорат учрашувларида майдонга тушдилар. Шунингдек, 26 январь — 7 февраль кунлари ташкил этилган Фарғона вилояти Ҳокими кубоги анъанавий турнирида муваффақиятли қатнашди.

Бир қатор янги футболчилар мураббийлар кўригидан ўтди. Мутахассислар ишончини оқлаган Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Вячеслав Шевченко (Украина), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар билан шартнома имзоланди.

“Қизилқум” жамоаси янги мавсумдан бошлаб уй учрашувларини яна Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказади. Стадионда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиш учун барча шароитлар яратилди. Футбол майдони жанубий кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда қайтадан тайёрланиб, хориждан майсалар келтирилди. Бу эса стадионда йилнинг исталган фаслида ажойиб футбол намойиш этиш имконини беради.

Футбол майдонига халқаро талабларга жавоб бериладиган дарвозалар ўрнатилди. Бундан ташқари, стадионнинг ювиниш ва кийиниш хоналари жаҳон андозаларига мос равишда қайтадан жиҳозланди.

Стадион футбол майдони майсаларига ишлов бериш учун Германия ва Голландия давлатларида ишлаб чиқарилган махсус техникалар олиб келинди.

Бугун, яъни, 4 март куни Навоий вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов “Ёшлар” спорт мажмуасига ташриф буюриб, “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг машғулотларини кузатди. Машғулотлар охирига етгач, Эркинжон Оқбўтаевич жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан учрашди.

Учрашув чоғида вилоят раҳбари навоийлик кўпонли мухлисларнинг янги мавсумда “Қизилқум” жамоасидан умидлари катта эканлиги, футболчиларнинг юқори савияда футбол намойиш этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов дўстона ва самимий руҳда кечган суҳбат охирида янги мавсумда “Қизилқум” футболчиларига фақат омад ёр бўлишини тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турдан жой олган “Қизилқум” — “Машъал” жамоалари учрашуви 5 март куни соат 17.00 да бошланади. Бу ўйин Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика