Вилмотс: “Бразилияликлар билан яна тўқнаш келсак хурсанд бўлардим”

Tolibjon Qosimov
24 июн 2014, 16:06
Белгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вилмотс мундиалда Бразилия билан учрашишни хоҳламоқда.
Мураббий 12 йил олдин учралган мағлубият учун ўч олмоқчилигини таъкидлаган.  2002 йилги жаҳон чемпионатида Вилмотс Белгия сафида тўп сурар эди ва белгияликлар ўша мундиал нимчорак финалида бразилияликлар билан баҳс юритишган. Ўйин 0:2 ҳисобида Бразилия терма жамоаси фойдасига якунланган.

“Мен яна бир бор дўстим Сколари билан учрашмоқчиман. Аммо келажакни олдиндан айтиб бўлмайди. 2002 йилда учрашувимиз, бизнинг мағлубият билан якун топган. 12 йилдан кейин яна мундиалда учрашдик. Биз Бразилиядан ўч олмоқчимиз. Бразилияликлар билан яна тўқнаш келсак ҳурсанд бўлардим” – дейди Вилмотс.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›