“Аввал ҳам айтганман. Агар “Челси”ни тарк этадиган бўлсам, ҳар қандай жамоа таклифлари учун очиқ бўламан. Мабодо рақобатчи клуб сафига ўтсам ҳам ёмон бўлмасди. Мен ва оиламга Лондон ёқади. Шунга қарамай ҳамон Англияда қоламанми ёки йўқ — буни билмайман”, — дейди Виллиан.
Маълумот учун, Виллианнинг “Челси” билан амаладаги шартномаси июнда якунига етади ва у эркин агентга айланади. 31 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум “Челси” либосида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та ассист қайд этди.