UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1

Виктор Кумиков: "Ўқув-машғулот йиғини режалаштирганимиздек ўтди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ўқув-машғулот йиғини режалаштирганимиздек ўтди"

"Олмалиқ"нинг Анталияда ташкил этган ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

"Олмалиқ" дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини 11-25 январда ташкил этганди. Йиғин давомида уч марта ўртоқлик ўйини ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этганди. 30 январда жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулотларини ҳам хорижда Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттириш учун йўл олди. Бу галги машғулотлар жараёни 20 февралга қадар давом этди. Бу вақт мобайнида жамоа 6та ўртоқлик ўйини ўтказди. Бунда 1 ғалаба, икки дуранг ва 3 мағлубият қайд этилди. Ҳар икки йиғинда жамоа сафида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишди. Умумий хулоса қилсак, жамоанинг янги мавсум учун тайёргарлик жараёни режа асосида аъло даражада ўтди.

Йиғин якунида жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоамизнинг бу галги ўқув-машғулот йиғини ҳам режалаштирганимиздек ўтди. Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиб, турли тактик ишланмаларни синовдан ўтказдик. Бу ўйинларда натижа биринчи ўринга қўйилмайди. Энг асосийси футболчиларни нечоғли мавсумга тайёрлигини кўздан кечириб олдим. Айни вақтда 2017 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этувчи таркибимиз аниқ бўлди. Мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи 24 февралдан Тошкентда давом эттирилади ва у "Бухоро" билан ўтадиган биринчи тур ўйинига қадар бўлади. Бу оралиқда яна битта назорат ўйини ўтказишни режага киритганмиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика