UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  16 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  4 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  28 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  26

Виктор Кумиков: "Олмалиқ" Туркияда Швейцария, Россия ва Украина клубларига қарши ўйнайди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Олмалиқ" Туркияда Швейцария, Россия ва Украина клубларига қарши ўйнайди"

"Навбаҳор" жамоасига қарши ўтган назорат ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков билан кичик суҳбат уюштирилди.

- Виктор Балютович режалаштирилганидек икки ўқув-машғулот йиғини ўтказилди. Йиғин давомида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказилди. 3 мағлубият ва бир ғалаба қайд этилди. Ўтказилган йиғинлар бўйича хулосангиз.

- Барчага маълумки, бу йил "Олмалиқ" жамоаси таркиби тубдан ўзгарди. Бу йиғинлар давомида асосий эътиборни футболчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга қаратдик. Ўртоқлик ўйинларида биз натижани биринчи ўринга қўймадик. Бу учрашувлар юқорида таъкидлаганимдек, жамоага чақирилган футболчиларни яхшироқ ўрганиш учун ўтказилди. Шу орқали жамоа асосий таркибини шакллантириб борамиз. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларимиз Анталияда бўлиб ўтади. У ерда ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз ва яна 4-5 нафар футболчи кўрикдан ўтказилади.

- Жамоага таклиф этилган мураббийлар штаби ҳақида сўрамоқчиман. Бу таркибга яна қўшимча бўлмайдими?


- Биз дастлабки ишни мураббий штабини ташкил этишдан бошладик. Асосий таркиб билан мана шу 5 нафар мураббий ва ҳозир иш юритаётган бошқа ёрдамчилар бўлади. Бошқа ўзгариш режада йўқ.

- Жамоанинг кейинги машғулотлари Анталияда ўтказилиши ҳақида гап очдингиз. Таркиб борасида фикрингиз. Жамоага келиб қўшилган легионерлар сизга маъқулми?



- Режага кўра Анталияда иккита йиғин ташкиллаштирилади. Биринчисида асосий эътиборни таркибни аниқлаб олишга қаратамиз. Иккинчисида эса тўлиқ таркиб билан янги мавсумга тайёргарлик олиб борамиз. Ҳозирда 80 фоизга таркибни аниқлаб олдик. Легионерлар борасида ҳозирча белоруссиялик Владислав Касминин билан шартнома туздик. Туркманистонлик футболчи энди келиб қўшилди. Уни ва яна бир қатор легионерларни Анталияда кўрикдан ўтказамиз.

- Анталияда нечта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган?


- Умумий ҳисобда 4та ўйин ўтказишни режалаштирганмиз. Дастлаб Швейцариянинг "Вил 1900" жамоаси билан куч синашамиз. Кейин Россиянинг "Сибирь" (Новосибирск) ва Украинанинг "Карпати" (Львов) жамоалари спарринг рақиб вазифасини ўташади. Яна бир ўйин иккинчи таркиб билан ўтказилади. Бу баҳсда бизга "Карпати"нинг иккинчи таркиби ёки бошқа бирор жамоа рақиб бўлиши мумкин.

- Жамоа қачон Олмалиққа ташриф буюради?

- Туркиядан қайтгач, биринчи турга қадар жамоа яна Тошкентда яшаб туради. Мавсум бошлангунга қадар жамоа раҳбарияти билан Олмалиқ шаҳрида учрашув ташкил этишни режалаштирганмиз. Учрашув давомида раҳбарият томонидан жамоа олдига қўйиладиган вазифаларга аниқлик киритиш, жамоа таркибини таништирувини ўтказиш кўзда тутилган.

- Виктор Балютович сиз билан мавсум давомида яна суҳбатимиз давом этади. Саволларимизга жавоб берганингиз учун ташаккур.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика