UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  4 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1

Виктор Кумиков: “Иккита пеналти ҳам ҳаққоний белгиланди” Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Иккита пеналти ҳам ҳаққоний белгиланди”

“Олмалиқ” – “Бухоро” учрашувидан (1:1) кейин мезбонлар устози Виктор КУМИКОВ учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Яратилган имкониятларни голга айлантиришда омадимиз чопмади, деб ҳисоблайман. Ҳимоядаги биттагина хатомиз дарвозамиздан гол ўтказишимизга сабабчи бўлди. Биринчи даврадан фарқли равишда, иккинчи даврани яхшироқ бошладик-мағлубиятдан қутулиб қолдик.

-Жамоангизга янги қабул қилинган футболчиларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

-Лутфулла Тўраев ҳали тўлиқ  90 дақиқа майдонга тушишга тайёр эмас. У биз билан йиғинни ўтказди, лекин ҳали оптимал формага тушиб олгани йўқ. Шунинг учун уни захирадан туширдим. Бугун Полвоновдан кўпроқ нарса кутгандим.

-Рақиб дарвоасига шогирдларингиз икки марта пеналти тепишди...

-Ҳар иккала вазиятда ҳам шубҳасиз пенальти бор эди. Иккинчи пеналти белгиланишидан олдин ҳакам кичик танаффус қилди, кейин “нуқта”ни кўрсатди. Агар пеналти бўлмаганида, бундай вазиятларда, яъни охирги дақиқаларда ҳакам жарима тўпи белгиламасди, менимча.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика