UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Суперлига. "Насаф" – ОКМК 2:1 (матнли трансляция)  30 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  43 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз” Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз”

Яқинда “Андижон” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков Қозоғистоннинг “SPORTS.KZ” сайтига интервью берди.

Мураббий интервью давомида клубнинг мақсади ва бошқа масалалар ҳақида фикр билдириб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Кумиковнинг охирги жамоаси “Атирау” бўлган эди.


- Виктор Балютович карантин даврини қандай ўтказяпсиз? Нималар билан бандсиз?

- Карантин бошланганда Ўзбекистонга келган эдим. Сўнг меҳмонхонага жойлашдим. На илож тақдир шу экан.


- Нима деб ўйлайсиз, коронавирус жаҳонда футболнинг ривожланишига қай даражада жиддий таъсир қилди?

- Бу вирус футболга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қанчалик жиддий эканлиги карантин муддатининг давомийлигига боғлиқ.


- “Атирау” жамоаси бошқарувидан кетганингиздан сўнг катта футболни соғиндингизми?

- Йўқ, унчалик эмас. Ўзимни ишларим билан шуғулландим. Машғул бўладиган ишингиз ёки юмушингиз бўлса яна ҳам яхши бўлади.


- “Андижон” бош мураббийига айланишингиз қандай рўй берди?

- Ажабланарли бўлмади. Ҳаммаси оддий. Клуб раҳбарлари мени Ўзбекистонда эканлигимдан хабар топишди ва алоқага чиқишди. Барча масалаларда келишиб олдик ва шартнома имзоладик.


- Клуб мутасаддилари олдингизга қандай вазифа ва мақсадларни қўйди?

- Ҳозирча катта вазифалар қўйилмаган. асосийси турнир жадвалининг қуйи ўринларидан жой олмаслик. Камида еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Раҳбарлар жамоадаги вазиятга реал кўз билан қарашмоқда. Молиялаштиришга қараб келажакка умид билан қарасак бўлади.


- “Андижон” Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган учта туридан сўнг пастки ўринларни эгаллаб турибди. Бу сизни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ, асло хавотирга тушаётганим йўқ. Жамоанинг ўйинларини кўрдим, вазиятни ижобий томонга ўзгартирса бўлади.


- Қозоғистон чемпионатидан жорий йилда таклифлар бўлдими?

- Менга ҳеч қандай чорловлар бўлмади. Бирон бир клубдан таклиф олмадим.


- Агар келажакда сизга Қозоғистон клубларидан қизиқиш ёки аниқ таклифлар бўлса қабул қиласизми?

- Таклиф бўлса - нега йўқ дейишим керак экан?



Илья Чернятин суҳбатлашди. Ўзбек тилига Абдулазиз Искандаров таржимаси.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика