UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  3 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа бир-бирига муносиб, тенг кучга эга эканлигини кўрсатди. Шу боис голлар кўрмадик. "Қизилқум"да ҳам, бизда ҳам 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Бугун ҳеч ким ғалабага муносиб эмасди. Гарчи ҳар икки жамоа астойдил курашган бўлса ҳам. Биринчи даврада ҳам улар билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этгандик. Фақат бугун ҳужумда конструктивлик етишмади.

Машғулот ва ўйин бошқа-бошқа нарсалар. Машғулотларда расмий ўйинлардаги каби қаршилик бўлмайди. Афсуски, ўйинда машғулотда ишлаган режаларимиз иш бермаяпти. Ўйлашимча, қаердадир ҳужумда маҳорат ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти.

Ўринбоевдан аввал биринчи даврада легионер ўйнади. Албатта, мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти, лекин вазият шуни тақозо этяпти. Футболчиларнинг бор маҳоратини кўрсатиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

Турнир жадвалига назар солсак, юқори ўринлар учун имкониятимиз сақланиб турибди. Жадвалда зичлик кузатилмоқда. Якунда ким кучли бўлса, ўшалар юқори ўринларни эгаллайди. Буни футболчилар тушуниб туришибди. Охиригача курашамиз.

Бизда нафақат ҳужумчи, балки ҳужумкор футболчилар етишмаяпти. Бу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича иш олиб бориляпти. Кейинги йилга яхши ўйинчилар сотиб олишга ҳаракат қилиняпти. Умуман, ҳозирдан кейинги йил тўғрисида гапириш нотўғри", – дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика