UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  0 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  6 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  9 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди Янгиликлар

Виктор Алешников 69 ёшга тўлди

Бугун 26 июнь “Шўртан” Профессионал футбол клуби МЧЖ Бош директори Виктор Георгиевич Алешников 69 ёшга тўлмоқда.

Бутун ҳаётини футболга бағишлаган В.Г.Алешников, дастлабки иш фаолиятини Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1978 йилдан эса ҳакамлик соҳасини ҳам бошлаган. Республика тоифасидаги ҳакам сифатида Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати учрашувларини бошқарган.


Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1994 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. 2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокоран меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб, камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилар эса футболда, жумладан Эркин Мирзаев, Ботир Расулов, Акмал Саитқулов “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда.

Бугунги таваллуд айёми муносабати билан масъулиятли лавозимда фаолият кўрсатаётган тажрибали мутахассис Виктор Алешниковга клуб ходимлари ва барча мухлислари номидан соғлик, муваффақиятлар, жамиятимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидоий меҳнатларидан ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ўрнак олишларини тилаб қоламиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика