Виейра: "Киннинг айтган гапига қўшиламан, мен уни муштлашувда ютган бўлардим"
17 окт 2014 15:48
Янгиликлар
Виейра: "Киннинг айтган гапига қўшиламан, мен уни муштлашувда ютган бўлардим"
"Арсенал" собиқ сардори Патрик Виейра, Рой Киннинг автобиографиясидаги унга боғлиқ воқеа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Кин китобини ўқиганим йўқ, аммо у ҳақида кўп нарса эшитдим. Унинг гапларига қўшиламан, агар биз муштлашганимизда, қийинчилик билан ютардим. Камида ундан иккита зарба еган бўлардим. У шунчаки калтак емайди. Рой китобида ҳақиқатни ёзганидан ҳайрон қолмадим. Чунки у футбол ўйнаганда ҳам шундай эди. Бу китоб Кинни феълини тасвирлаб беради.
Биз бир-биримизга ўхшаймиз - ғалабага бўлган интилишимиз бор. Бундан ташқари. биз ўз жамоамизнинг етакчиси бўлганмиз. Шу сабабли мен Ройга қарши ўйнашни ёқтирганман. Майдонда курашардик, бир-биримизга муаммолар туғдирардик, аммо ўйиндан сўнг ҳурмат қайтарди" - дейди Виейра.
Фикрлар