

"Андрес Гуардадо. 2014 йилги ЖЧда Мексика билан ўйинда жуда иссиқ эди ва ўша кунда у менинг рақибим эди.
Жуда иссиқ кун эди, аммо у шунчаки югуришда давом этарди. Мен учун бу жуда қийин эди, бундан ташқари у ҳақиқатдан ҳам яхши футболчи.
У тўп билан ажойиб тарзда муомала қилади. Уни тўхтатиш мен учун катта муаммога айланганди. Кучли иссиқ туфайли одатдагидан кўра қийинроқ бўлди, аммо якунда биз ғалаба қозондик", - деб эслайди Вейналдум.



