"Вест Хэм" Райсни деярли 95 млн еврога сотишга тайёр

Alisher
15 июл 2021, 12:14
"Вест Хэм" ўз ярим ҳимоячиси Деклан Райсни 95 миллион еврога сотмоқчи.

Ўйинчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари даъвогарлик қилмоқда. Қайд этиш керакки, "болға урарлар" ярим ҳимоячини ушбу трансфер ойнасида сақлаб қолишмоқчи.

Ўйинчининг жамоа билан тузган шартномаси бир йилга узайтириш имконияти билан 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

22 ёшли Райс ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Eurosport