«Вест Бромвич» январь ойида Берахинони сотмайди

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2014, 10:00
«Вест Бромвич» бошқарув раиси Жереми Пис клуб январь ойида Сайдо Берахинони ҳеч қайси клубга сотмаслигини маълум қилди.
«Мухлисларимиз тинчлансалар бўлади, Берахино январь ойида ҳеч қаерга кетмайди, умид қиламанки ёзда ҳам шу ерда олади. Сабаби бизнинг мақсадимиз ўзимиз етиштирган футболчини сотиб юбориш эмас», – дейди Пис.

Олдинроқ, Берахинога «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

АПЛнинг 11та турида 21 ёшли бурундилик футболчи 7та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru